{{ message }}

МОҚ Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун 100 млн сўмдан мукофот пули ажратади

2020 йилда Токио мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларидаги зафарли иштирок эса Миллий олимпия қўмитаси олдидаги энг асосий вазифа ҳисобланади. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитаси Япониядаги Олимпиадага лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун мукофот пули 100 миллион сўм этиб белгиланганини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Индонезиядаги Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққан теннисчимиз Денис Истомин спортчиларимиз ичида биринчи бўлиб Токио Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.

Маълумки, Ўзбекистон Токио Олимпиадасида медаллар сони ва сифати бўйича ҳам аввалги натижаларни яхшилашни ният қилган. Шундай экан, лицензиялар сони ҳам аввалгиларга нисбатан кўпроқ бўлиши лозим. Бундай рағбат эса спортчиларга янги иштиёқ тақдим этиши, уларни янги-янги марралар сари чорлаши шубҳасиздир.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар