{{ message }}

Шаҳрам Ғиёсов олтинчи жангида ҳам рақибини нокаут эвазига мағлуб этди

Ҳаваскор боксда Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги олтинчи жангини ўтказди. Боксчимизга навбатдаги жангда мексикалик Мигель Замудио рақиблик қилди. Шаҳрам жангни жуда фаол бошлади. У саккиз раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва фаолиятидаги олтинчи ғалабасини тантана қилди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал боксда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 5 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган. 27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 54 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 12 та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (10 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар