{{ message }}

Таэквондочиларимиз Минск мусобақасидаги Жаҳон кубогида бир қанча медаллар ва совринларга эга бўлишди

Жорий йилнинг 29 ноябрь - 3 декабрь кунлари Белоруссия давлатининг Минск шаҳрида ёшлар, кадетлар ва катталар ўртасида Таэквондо бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди.

Унда 18 давлатдан 1975 та спортчи иштирок этди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон Миллий Таэквондо ИТФ Ассоциацияси раҳбари Лазиз Хасанов бошчилигида 53 нафар спортчимиз иштирок этиб 18 та олтин, 9 та кумуш ва 18 та бронза медалларини қўлга киритиб умум жамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

3 декабрь куни 20-00 да терма жамоамиз Тошкент шаҳрига қайтишади.

Олдинда 8-9 декабр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтади, бунда Халқаро Таэквондо ИТФ президенти, IMGS Бутун жаҳон якка кураш ва жанг санъати президенти иштирок этади.

Манба: uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар