{{ message }}

Сардор Рашидов: “Араб клубига ўтишим эҳтимоли 50га 50”

Pepsi Суперлига жорий мавсуми якунига бир тур қолганда чемпионликни  расмийлаштирган «Локомотив» клуби аъзоларини «Пахтакор»га қарши кечган учрашувда қўлга киритилган ғалаба шукуҳи ҳали тарк этмаганига шубҳа йўқ. Чемпионат ғолиблиги принципиал рақиб билан учрашувда нишонлангани эса хурсандчиликни икки карра ошириши турган гап. «Темирйўлчилар» сафида олтин медалларни қўлга киритганлар орасида миллий жамоамизга номзод футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Шулардан бири - Сардор Рашидов. Биз «Пахтакор»га қарши кечган чемпионлик ўйинидан сўнг «Локомотив»нинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бирини суҳбатга тортдик.

 - Сардор, аввало, чемпионлик муборак бўлсин. Лекин назаримда, мавсум сизлар учун анча мураккаб келди. Шундай эмасми?

- Ҳа, албатта. Биринчи галда чемпионатимизнинг янги форматда ўтказилгани нафақат бизга, балки бошқа клубларга ҳам ўзига яраша қийинчиликларни туғдирди. Олий лиганинг номи Суперлигага ўзгартирилди. Чемпионат ўйинлари тўрт даврали тизимда ўтказилди. Биринчи бос-қичдан сўнг кучли олтиликдан жой олган жамоаларнинг қуйи олтиликдаги клублар билан ўйинлардаги очколари нолга тенглаштирилди. Кейин молиявий томонини билмадим-у, лекин жамоалар бу йилги мавсумда ўйин жиҳатидан сезиларли даражада кучайишган. Фикримни ўтказилган учрашувлар ҳам тасдиқлайди. Мавсум бошини қўя туринг, унинг охирларида ким ҳам ўйлабди дейсиз, АГМКнинг Ўзбекистон кубогини қўлга киритишини? Ҳатто, олмалиқлик футболчиларнинг ўзлари ҳам бундай бўлишини кутишмаганди. Ҳа, хоҳиш-истак ҳар доим, ҳамма жамоада ҳам бўлган. Лекин жамоаларнинг реал имкониятларини таққослаганда, барибир, гранд клубларнинг ғалабаларига ишониб келганмиз. Бироқ АГМК бунинг иложи борлигини амалда исботлаб қўйди. Қолаверса, «Пахтакор», «Бунёдкор» жамоаларида ҳам ўсиш кўзга ташланяпти.

- Мана шу ўзгаришларга муносабатингиз қандай? Футболимиз ривожига хизмат қиладими?

- Бу нарсага ҳамма ҳар хил қараяпти. Масалан, «Пахтакор» биринчи босқични пешқадам сифатида якунлади. Лекин очколар қайта ҳисобланганидан кейин иккинчи босқични пастроқ ўринда бошлади. Аксинча, «Навбаҳор» биринчи ўринга чиқиб олди. Табиийки, бу ўша жамоа мухлислари ва футболчиларининг ўзига ҳам ёқмайди. Бундай янгиликка кўникиш ҳам қийин бўлди. Менимча, ҳозир бир нарса дейиш қийин. Ҳар қандай ўзгаришга камида 2-3 йилдан сўнг баҳо бериш тўғри бўлса керак. Қатар ва БАА чемпионатларида ўйнаганман, лекин у ерда бундай формат йўқ. Адашмасам, араб чемпионатларининг ҳеч бирида икки босқичли тизимга дуч келмайсиз.

- Бу йил «Пахтакор» билан чемпионатнинг ўзида тўрт маротаба тўқнаш келдинглар. Айниқса, иккинчи босқичнинг ҳар иккала ўйинида рақибдан яққол устунликка эришдинглар. Бу «Локомотив»нинг айни пайтда «Пахтакор»дан кучли эканлигини билдирадими?

- Ҳар иккала жамоа кучли таркибга эга. «Пахтакор» ҳам, «Локомотив» ҳам ўз олдига чемпионлик вазифасини қўйганди. Агар сиз айтган икки ўйин бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, биз бу учрашувларда юзага келтирилган вазиятлардан оқилона фойдалана олдик. Мазкур ўйинларда урилган олтита гол имкониятлардан фойдаланиш маҳсули, десам тўғрироқ бўлади. Чемпионлик тақдирини ҳал қилган баҳсга келсак, бу учрашувда «Пахтакор» ҳужум қилиши тайин эди. Шуни инобатга олиб, асосан иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик. Қарши ҳужумларга таяндик ва гувоҳи бўлганингиздек, бу тактика ўз мевасини берди.

- Бу йилги мавсум ҳисобидан «Локомотив» учун қайси ўйин энг асабий ва қийини бўлди?

- Чемпионатнинг учинчи турида «Навбаҳор» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида ютқазгандик. Ўша ўйин стадион тўла мухлислар гувоҳлигида ўтганди. Жуда асабий руҳда кечган учрашувда имкониятни бой бергандик. Энг қийини сифатида «Навбаҳор» билан баҳсни айтган бўлардим. Ўзи аслида Наманганда ўйнаш ҳар бир меҳмон жамоа учун осон кечмайди. Адашмасам, бу йил «Навбаҳор» ўз мухлислари кўз ўнгида ютқазмади. Бундан ташқари, «Металлург», сафарда «Бухоро» жамоасига қарши кечган ўйинларда ҳам бизга осон бўлгани йўқ.

- Мавсум деярли якунига етди. Адашмасам, «Локомотив» билан бир йилга шартнома имзолаган эдингиз. Эндиги режаларингиз қандай?

- Ҳа, 31 декабрь куни шартномам якунланади. Унгача ҳали бир ойча вақт бор. Бу ҳақда ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Бор эътиборим «Локомотив» билан мавсумни юқори кайфиятда якунлашга қаратилганди. Мана, чемпион ҳам бўлиб олдик.

- Бошқа клублардан, хусусан, хориж жамоаларидан таклифлар бўляптими?

- Таклифлар йўқ, десам ёлғон бўлар. Араб давлатларидан қизиқишлар бўлиб турибди.

- Демак, таклифлар орасидан энг мақбулини танлашингиз мумкин?

- Насиб қилса, шундай режа йўқ эмас.

- Хориж чемпионатига йўл олишингизни фоиз ҳисобида оладиган бўлсак, уни қанчага баҳолайсиз?

- Элликка-эллик деган бўлардим, балки олтмишга қирқдир.

- Араб клублари деганда, ўзингиз тўп сурган Қатар ва БАА чемпионати иштирокчиларини назарда тутдингизми?

- Қатардан эканлиги аниқ. Шунингдек, БААдан ҳам қизиқишлар бор.

- Сизга Франциянинг «Ренн» клубидан таклиф бўлаётгани айтилганди. Лекин ке-йинчалик «Локомотив» вариантини танлагандингиз. Ўшандан кейин фаранглар билан бошқа гаплашмадингизми?

- Мураббийим билан алоқага чиқдим. Ҳалиям «Ренн»ни бошқаряпти. Хабарингиз бор, Лямуши билан Қатарда бирга ишлаганман. Айнан шу мутахассис мени «Ренн»га таклиф қилганди. Очиғини айтсам, ҳозир бу француз клубининг молиявий аҳволи яхши эмас экан.

- Бу йил жароҳатлар ҳам сизни қийнаб қўйди. Бунинг натижасида ҳамма ўйинларда ҳам майдонга тушмадингиз. Балки шу томондан ва терма жамоа манфаати йўлида ҳам янги таклифларни ўйлаб кўрарсиз?

- Албатта, миллий жамоа манфаати биринчи ўринда туради. Агар термамиздан таклиф олсам, майдонда боримни беришга тайёрман. Олдинда Осиё кубоги кутмоқда. Бу мусобақада иштирок этишни жуда хоҳлайман.

- Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер қўл остидаги машғулотда иштирок этдингиз. Ҳимоявий услубни хуш кўрувчи бу аргентиналик мутахассис ҳақида сизнинг шахсий фикрингиз қандай?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш