{{ message }}

«Реал» клуби яна бир рекорд қайд этди

«Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим  ҳимоячиси Лука Модрич «Олтин тўп»-2018 совринига эга чиқди.

Хорватиялик футболчи ушбу соврин учун курашда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Атлетико» форварди Антуан Гризманнларни ортда қолдирди.

Модрич ушбу совринни қўлга киритган «Реал» тарихидаги 7-футболчига айланди. Унгача мадридликлар сафида тўп сурган Альфредо ди Стефано (1957, 1959), Раймон Копа (1958), Луиш Фигу (2000), Роналдо (2002), Фабио Каннаваро (2006) ва Криштиану Роналду (2013, 2014, 2016, 2017) каби футболчилар «Олтин тўп»ни қўлга киритишганди.

Мадрид клуби бу борада «Барселона», «Ювентус» ва «Милан» (6тадан) клубларини ортда қолдириб рекордчига айланди.

«Олтин тўп»лар сони бўйича «Реал» клуби «Барса» билан тенглашиб олди (11та соврин).

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар