{{ message }}

Бетакрор Колина ақидалари

 Тасаввур қилинг, сиз ҳакамсиз. Ихтиёрингизда бехавотир ҳудуд йўқ, доимий босим, таҳлика... - Москвада ташкиллаштирилган бизнес-форумга ташриф буюрган италиялик машҳур мутахассис кескин вазиятларда қабул қилинадиган қарорлар ҳақидаги ҳикоясини шундай бошлади. Бу борада Коллинанинг тенгсиз эканлигига шубҳа йўқ: фаолияти давомида 6 марта дунёнинг энг яхши ҳаками мақомига эришган адолат ҳимоячисини ҳалоллиги, қатъияти ва ҳаммага бир хил муносабатда бўлгани учун ҳурмат қилишади. Ҳакамлик олами суперюлдузининг асосий ақидалари тайин:

1.     Ҳакамнинг ҳар бир хатоси улкан маблағлар тақдирини ҳал қилади. Коллина мисол тариқасида бир нечта баҳсли пенальтилар ва ЖЧ-2010 доирасидаги Англия - Германия учрашувида инобатга олинмаган голни эслатиб ўтди: «Ҳар бир қарор ортида катта пул туради. Жамоанинг ғалабаси, кубокни қўлга киритиши ёки кейинги босқичга чиқиши миллионлаб долларни ўз ичига олган янги шартномага йўл очиб беради. Ҳакамнинг биргина хатоси эса буларни барбод этади».

2.     Ҳакам футболчининг феъл-атвори, ўйин услубини яхши билиши керак. «Ўйинчи тўпни қайси оёғи билан бошқаради, қайси аъзоси ёрдамида тўхтатади, ён чизиқдан қай тариқа узатади. Дейлик, «Ливерпуль» вакили Жо Гомес тўпни ён чизиқдан жуда узоққа отарди. Бундан хабардор рефери тўп жарима майдончасига тушишини олдиндан билади» - Коллина тингловчиларга Европа Миллатлар Лигаси доирасидаги Англия - Хорватия учрашувидан олинган лавҳани намойиш этди. Ўша вазиятда Гомес тўпни жарима майдончасига улоқтиргач, Лингард гол урганди. «Ҳакам жарима майдончаси ичида тургани учун ҳаммасини тўғри баҳолади. Нима учун? Чунки у Гомеснинг услубидан яхши хабардор эди» - бу Коллинанинг вазиятга изоҳи.

3.     Ҳакам рақиб жамоаларни яхши ўрганиши керак. Коллина ЖЧ-2002 финали арафасида 2 кун давомида Бразилия ва Германия терма жамоалари ўйинларини видеолавҳалар ёрдамида синчиклаб ўрганган, керакли маълумотлар ва ўзига хос жиҳатларни ёзиб олган экан. «Кафу ва Роберто Карлос янги ҳужумни бошлаш учун қандай ҳаракат қилишади? Жамоаларнинг тактик услублари қандай? Ҳозир ҳакамларнинг тайёргарлик жараёнида жамоалар ўйинларини 2 кунлаб кузатишлари шарт эмас. Энди ҳар қайси лавҳага бехато баҳо бериш учун алоҳида видеоматериаллар мавжуд. Масалан, бурчак зарбаси амалга оширилган пайт «Челси» футболчилари қандай ҳаракатланишлари ҳақидаги материал», - деди Коллина.

ФИФА Ҳакамлар қўмитаси раҳбари ўз маърузасини якунлагач, юмушлари кўплигига қарамай, чамаси яна 15 дақиқа давомида турли саволларга жавоб берди...

- Қорин оғриғи ва ҳожатхонага бориш эҳтиёжи каби нохуш ҳолатлардан қочиш учун ўйин арафасида нималарни тановул қилиш маъқул?

- Одатий парҳез. Ўйин вақти яқинлашган пайт энг қулай егулик - паста. Уни учрашувдан 3 соатча аввал бемалол истеъмол қилардим. Кейин мириқиб ухлардим. Агар учрашув одатдагидан кечроқ вақтга белгиланган бўлса, кундузи ҳам 1-2 соат мизғиб олардим. 2002 йили Япония мундиали финалини бошқарганман. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 19:30га белгиланганди. Ухлаб қолмаслик учун қўнғироқ тизимини ёқиб қўйдим. Ахир вақт тавофути ўзгарганида, ғафлатда қолиш ҳеч гап эмас. Бироқ бу фақат менга хос ҳолат. Кўплаб ҳакамлар қаттиқ ҳаяжонланиб, ўйин арафасида умуман ухламайдилар.

- Бирор ўйинни бошқариш жараёнида қорин оғриши ёки шунга ўхшаш қандайдир муаммога дуч келганмисиз?

- Ҳеч қачон....

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш