{{ message }}

Диққат, кастинг: Топ-ҳужумчи керак! (ИнтерФутбол блоги)

 

Кимгадир гапим ёқмаса, узр сўрайман, лекин ҳозирги кунда миллий жамоамиздаги вазият шунга олиб келмоқда. Дарҳақиқат, бугун бизга Максим Шацких, Александр Гейнрих каби форвардлар етишмаяпти. Бу эса футболимиз ривожига тўсқинлиқ қилмоқда, чунки натижа яхшиланмаяпти. Ўз-ўзидан мавжуд ҳолат ФИФА рейтингидаги ўрнимизнинг пасайишига олиб келмоқда. Мундиал чиптасини тақдим этадиган саралашлардаги асосий рақибларимиз эса бизни мағлубиятга учратишда давом этишмоқда.

Терма жамомизнинг салбий натижаларини фақат ҳужумчилар танқислиги билан изоҳлаш адолатдан эмас, аслида. Лекин таркибда Одил Аҳмедов, Виталий Денисов каби тажрибали футболчилар бор пайтда савияли форвард етишмаса, бу ачинарли ҳолат. Термамиз охирги марта расмий ўйинда жиддийроқ рақиби устидан ишончли ғалабага эришганини эслай оласизми? Менинг ёдимда, роппа-роса уч йил аввал Тошкентда Шимолий Корея терма жамоасини 3:1 ҳисобида енггандик. Ўшандан бери миллий жамоамиз ҳаттоки, ўртоқлик учрашувларида ҳам рақиблари дарвозасини нари борса, 2 марта ишғол этяпти, холос. Ҳатто оддийроқ термаларни ҳам базўр ютяпмиз. Бизга шундай ҳолат ярашадими? Албатта, йўқ!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси яхши ниятлар билан жамоамизга Эктор Куперни олиб келди. Ҳар ҳолда, тажрибаси бор, қолаверса, хорижлик эканлиги ҳисобга олинди. Лекин у ҳам термамизда маҳоратли ҳужумчиларни топа олмади шекилли, осонгина ҳимоявий тактика қўллашини маълум қилди. Сўнгги йиғинлар давомида ўтказилган учрашувлар фикримизга яққол далил бўла олади. Наҳотки, олдинги чизиқ вакиллари талабга жавоб беришмаяпти?! Ёки ўзбек футболида ҳужумчилар етиштиришга бўлган эътибор шу қадар пасайганми?

Икки-уч йил олдин Гейнрих термамизга қайтарилганида, кўпчиликнинг бу борадаги фикри салбий кўриниш олганди. «Ёши ўтиб қолган, тезлиги пасайган» қабилидаги фикрлар янграганди. Аммо ўшанда унинг фойдаси текканини бугун ҳеч ким инкор этолмайди. Мана, ҳозир Саша ҳам миллий жамоа билан хайрлашиб, термамиз ўйинларини оддий томошабин сифатида кузатмоқда. Энди мана шундай «қариялар»нинг хизматига эҳтиёж туғилмоқда.

Бу ерда Гейнрихни мақташ ниятим йўқ, ҳамма гап у каби ҳужумчилар тан-қислигида. Тўғри, айни дамда фақатгина Марат Бикмаев яхши ўйнаяпти, лекин унинг бир ўзи олдинги чизиқда яккаланиб, жуда кўп вазиятларда мураккабликларга дуч келяпти. Боз устига, ҳозир ёши 32да ва яна икки йилча ўйнаб бериши мумкин. Игорь Сергеев сўнгги йилларда анча ўйинини йўқотиб қўйди. Темурхўжа Абдухолиқовга аввалги бош мураббийлар етарлича эътибор беришмади. Натижада у миллий жамоада ўзига пойдевор ярата олмади. Яъни, термада қандай ўйнаш кераклигини тўла англаб етолмади.

2011 йили Мексика майдонларида қаҳрамонлик кўрсатганларни-ку айтмасак ҳам бўлаверади. Улар худди чақмоқ сингари бир нур беришди-ю сўнгра йўқ бўлиб қолишди. Тўғри, ёш, иқтидорли футболчиларимиз йўқ эмас, бундайлар бисёр. Мисол учун, Осиё чемпионлари Забиҳилло Ўринбоев ёки Бобур Абдухолиқовни ушбу рўйхатга киритиш мумкин. Демак, Купер амаки шу ҳужумчиларнинг термада яхшироқ ўйнаши ҳақида кўпроқ қайғурса, мақсадга мувофиқ бўларди.

ДАВОМИ

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар