{{ message }}

«Насаф» клубининг йиллик сарҳисоби

Бу йилги Суперлига ҳам ўз ниҳоясига етди. 1997 йилдан миллий чемпионатимизда  иштирок этаётган “Насаф” жамоаси бу йилги ўйинларни ҳисобга олганда жами 650та учрашув ўтказди. Уларнинг 361тасида ғалаба, 125 учрашувда дуранг ва яна  1164 учрашувда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 1164:724ни ташкил этмоқда.

Бу йилги миллий чемпионатда жамоа жами 32та учрашув ўтказди. Буларнинг 16таси уй учрашувлар бўлса, яна қолган 16таси сафар учрашувлари бўлди. Учрашувларнинг 11тасида ғалаба ва яна 11тасида дуранг, қолган 10 учрашувда мағлубиятга учради. Бу учрашувларда рақиблари дарвозасига 38та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 39та тўп олиб чиқишди. Ўтган учрашувларда  “Насаф” футболчиларига 39 марта сариқ карточка ва 2 марта қизил карточка кўрсатилди. “Насаф” жамоаси футболчилари, бу йилги Pepsi Суперлигада энг кам сариқ карточка олган жамоа бўлди.

Қуйида бу йилги натижаларни уй-сафар кўринишида тақдим қилдик.

Бу йилги чемпионатда жамоа таркибида жами 28 нафар футболчи майдонга тушди. Уларнинг тенг ярми, 14 нафари футбол “Насаф” мактабидан етишиб чиққан футболчилардир.

Қуйида бу йилги таркида  футболчиларнинг кўрсаткичлари тақдим қилинган.

 

Кўриб турганингиздек, бу йилги чемпионатда жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган футболчи бу – Санжар Қувватов бўлди.

Энг кўп гол урган футболчи – Бобир Абдухолиқов – 12та гол.

Майдонга тушган энг ёш футболчилар – Умиджон Эргашев, Ислом Кенжабоев, Акмал Мозговой, Дилшод Саитов ва Худоёрхон Сагдуллаевлар (19 ёш) бўлишди. Бу футболчиларнинг барчаси “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидир.

Майдонга тушган энг ёши катта футболчи – Жасур Ҳасанов (35 ёш) бўлди.

Энг кўп сариқ карточка олган футболчилар – Ғолиб Ғайбуллаев ва Сайдулло Раҳматовлар бўлишди (4тадан).

Мавсум давомида футболчилардан Бобир Абдухолиқов октябр ойининг энг яхши футболчиси бўлди. Хуршидбек Мухторов эса энг чиройли гол муаллифи бўлди.

 

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар