{{ message }}

Лука Модрич: Одамлар футболнинг фақатгина гол, гол ва голдан иборат эмаслигини тушунди

«Реал» клубининг ярим ҳимоячиси Лука Модрич «Олтин тўп» совринини қўлга киритганидан кейин ўз таъсуротлари билан ўртоқлашди.

«Йўл жуда ҳам узун ва мураккаб бўлди, бироқ шунинг учун ҳам мен хурсандман.

2018 йили ФИФА ва «Олтин тўп» талқини бўйича ҳам энг яхши футболчи деб топилганим анча катта қиймат эканлиги сезилмоқда. Мен бу совринларнинг шунчаки берилмаслигини биламан.

Менинг ютуқларим – тинимсиз меҳнат маҳсули. Спортдаги ютуқларимни одамлар тан олишганидан хурсандман.

Мен бу воқеанинг юз беришидан олдин кўп совринларни қўлга киритдик, масалан 3 маротаба ЕЧЛ кубоги, Хорватиядек кичик давлатнинг терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга бўлдик. Буни айтиб бериб бўлмайди.

Фақатгина шундан кейин одамлар футболнинг нафақат гол, гол ва голдан иборат эмаслигини тушунди», - дейди Модрич.

Манба: www.GQmagazine.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар