{{ message }}

El Chiringuito: Иско «Реал»дан кетишни истамоқда ва Англия клубига ўтишга рози бўлади

«Реал» клуби ярим ҳимоячиси Иско қишги трансфер мавсумида Мадридни тарк этиши мумкин.

El Chiringuito нашрининг маълумотига кўра, 26 ёшли испаниялик футболчи жамоадошларига «Реал» дан январь ойида кетиш истаги борлигини айтган ва «Манчестер Сити» клуби таклиф билан чиқса ўтишга розилигини билдирган.

Аввалги хабарларга кўра, Иско «Реал» бош мураббийи Сантьяго Солари билан жанжаллашиб қолган.

«Эйбар» жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг Иско Соларининг қўлини қисиб қўйишдан бош тортган. Шунинг учун ҳам Иско ЕЧЛ доирасида «Рома» клубига қарши ўйин қайдномасига киритилмаган. Бундан ташқари Солари Исконинг ёмон формада эканлигини таъкидламоқда.

Манба: www.ElChiringuito.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар