{{ message }}

Погба Моуриньодан «Манчестер Юнайтед»нинг барча муаммоларида уни айбламаслигини талаб қилди

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба Англия клуби бош мураббийи Жозе Моуриньодан жамоанинг барча муаммоларида уни айбламаслигини талаб қилди. Бу ҳақида Manchester Evening News хабар бермоқда.

Аввалги хабарларга кўра, Премьер-лиганинг 14-тур «Саутгемптон» жамоаси билан қайд этилган дуранг натижадан кейин Моуриньо Погбага кийим алмаштириш хонасида мурожаат қилиб ўйинчини «вирус» деб атаган. Бундан кейин франциялик футболчи мураббийдан уни айбдорга чиқармаслигини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо ва Погба жорий мавсумнинг бошида ҳам жанжаллашган эди. Натижада франциялик ярим ҳимоячи клубни тарк этмоқчи бўлди. Шу қишнинг ўзида Погба «Ювентус» клубига қайтиб кетиши мумкин.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар