{{ message }}

Неймар: Ҳар бир буюк футболчи бир кун бўлса ҳам АПЛ да ўйнаб кўриши керак

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар ўзининг ютуб-каналида футболчиларнинг саволларига жавоб берди.

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамин Менди бразилиялик футболчидан Англия премьер-лигаси ҳақида сўради.

-Менга самимий жавоб бер. Бир кун келиб сен Премьер-лигада ўйнайсанми?

-Бу катта чемпионат. Дунёдаги буюк мусобақалардан бири.

Биз эртага нима бўлишини билмаймиз, лекин ҳар бир буюк футболчи бир кун бўлса ҳам АПЛ да ўйнаб кўриши керак.

Менга «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Арсенал» ва «Ливерпуль» каби жамоалар ёқади. Улар ҳар сафар чемпионлик учун курашадилар. Исталган ўйинчида Моуринью ва Гвардиола каби мутахассислар билан ишлаш имконияти бор, – дейди Неймар.

Манба: www.soccer.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар