{{ message }}

Кавани ёзда «ПСЖ»ни тарк этиши мумкин

Ҳужумчи Эдинсон Кавани “ПСЖ”даги ҳолатидан норози бўлиб қолмоқда.

Уни Неймар ҳамда Килиан Мбаппе билан муносабатлари жуда яхши эмас. Уругвайлик футболчи ўзини ажратилаётгандек ҳис этмоқда, дея хабар бермоқда L’Équipe нашри.

Неймар ва Мбаппе яхши чиқишадилар, “ПСЖ” ичида эса бразилиялик ўйинчиларнинг жиддий таъсири мавжуд.

Кавани мухлисларнинг муҳаббатига қарамай ўзининг парижлик клубдаги таъсири ва муҳимлигини йўқотганлигини ҳис этмоқда.

Агар вазият ўзгармаса, Кавани “ПСЖ”ни тарк этиши таъкидланмоқда. Унинг шартномаси ҳали бир ярим йил амал қилади.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар