{{ message }}

Эмери: «Арсенал» ғалабага ҳақли ўйин намойиш қилди

«Арсенал» клуби бош мураббийи Унаи Эмери Англия чемпионати 15-тур доирасида «Манчестер Юнайтед» клуби билан қайд этилган натижа борасида фикр билдириб ўтди. Учрашув «Олд Траффорд»да бўлди ва 2:2 ҳисоби билан якун топди.

«Биз бутун 90 дақиқада давомида ўйинни назорат қила олмадик. Дуранг – биз кўрсатган ўйинга кўра яхши натижа эмас, лекин ёмон ҳам эмас. Мен футболчиларимга ушбу ҳафтани юқори суратда якунлашимиз кераклигини айтдим.

Мен биргаликда амалга оширилган барча ишларимиздан ғурурланаман. Биз ҳисобда олдинда бўлган пайтимиз яхши эди, бироқ рақиб тезда фарқни йўққа чиқарди. Ўйлашимча, шогирдларим иккинчи бўлимда ғалаба қозонишга ҳақли ўйин намойиш қилди. Биз учинчи голга «Манчестер Юнайтед»дан кўра яқинроқ эдик, лекин Де Хеа дарвозани зўр қўриқлади», - дейди испаниялик мураббий.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар