{{ message }}

Моуринью: Бизни тинч қўйинг ва вақт беринг

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Англия чемпионати 15-тур доирасида «Арсенал» жамоасига қарши ўйиндан кейин манкунианликларнинг ўйини борасида хулоса чиқармасликка чақирди.

«Мен ҳозирги «Манчестер»ни Рой Кин, Рууд ван Нистелрой ва Неманья Видич ўйнаган жамоа билан тенглаштираётган одамлар фикрига билан қўшилмайман. Бизни тинч қўйинг ва вақт беринг. Мен жамоада юрак ва қалб борлигидан хурсандман, лекин бунинг барқарор ва бутун ўйин намойиш қилишига камлик қилмоқда.

Йигитлар яна майдонда бор кучлари билан ўйнашди, бунинг учун уларни мақташ лозим. Улар бор кучлари билан ўйнашди ва учрашувдан кейин ҳақиқатдан ҳам чарчаган ҳолатда кўринишди. Смоллинг соғлигидаги муаммоларига қарамай ўйнади, Рэшфорд футболкаси учун барчасини берди. Шунга қарамай заҳира ўриндиғидан жамоанинг ўйинида таҳлика борлиги сезилиб турди. «Арсенал» биз учун қулай бўлмаган ҳудудда тўпга эгалик қилган пайтдагина хавфли бўлди», - дейди португалиялик мутахассис.

Манба: www.fapl.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар