{{ message }}

«Барселона» клуби «Ювентус» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

«Барселона» клуби «Ювентус» ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда Corriere dello Sport нашри.

Манбада таъкидланишича, каталон клуби футболчини қишки трансфер мавсумида ёки ёзда сотиб олишни мўлжал қилмоқда ва унинг учун 60 млн евродан воз кечишга тайёр.

«Барселона» уругвайлик футболчини сотиб олган ҳолда майдон марказини мустахкамламоқчи. Аввалроқ кўк-анорранглилар шунингдек, Френки де Йонг ("Аякс"), Адриан Рабьо (ПСЖ) ва Танги Н'Домбеле ("Лион") каби футболчилар вариантини ҳам кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.

21-ёшли Бетанкур «Ювентус»га 2017 йилда «Бока Хуниорс»дан ўтганди. Туринликлар унинг трансферига 10,5 млн евро тўлашганди.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар