{{ message }}

Пеле: Марадона Мессидан анча кучлироқ

Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Пеле нима сабабдан Диего Марадонани Лионель Мессидан устун қўйишини айтиб ўтди.

«Икки оёғида ҳам зарба бера оладиган ва бош билан ҳам ўйнай оладиган ўйинчини қандай қилиб фақат битта оёқда ишлайдиган, бор-йўғи ягона салоҳиятга эга ҳамда бош билан ўйнашни билмайдиган футболчи билан солиштириш мумкин?

Қандай тенглаштириш мумкин? Пелега тенглаштириш учун бу футболчи ҳам икки оёғида, ҳам боши билан яхши ўйнай олиши лозим.

Фикримча, Марадона дунёнинг энг кули футболчиларидан бири бўлган. Агар мендан у Мессидан яхшироқмиди деб сўрасангиз, у ҳолда айтаман, ҳа, шундай. У Мессидан анча яхшироқ», – дейди Пеле.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар