{{ message }}

Симеоне «Атлетико» бошқарувидаги 400-ўйинини ўтказди

«Атлетико» клуби Испания Кубоги 1/16 финали доирасида «Сант-Андреу»га қарши кечган ўйинда ғалаба қозонди (4:0, илк ўйин – 1:0).

Бу мадридликлар устози Диего Симеоне учун «Атлетико» бошқарувидаги 400-ўйин бўлиб тарихга кирди.

Аргентиналик мутахассис «матрасчилар»ни 2011 йилдан буён бошқариб келади. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионлигини қўлга киритди, икки бор Европа Лигасида зафар қучди ва икки марта ЕЧЛ финалига қадар етиб борди.

Манба: www.as.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар