{{ message }}

«Бавария» иккита голландиялик футболчи учун 150 млн сарфлашга тайёр

«Бавария» клуби «Аякс»нинг икки футболчиси – ярим ҳимоячи Фреки де Йонг ва ҳимоячи Маттейс де Лигтга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда Bild нашри.

Манбада таъкидланишича, немис клуби иккита ёш иқтидор эгаси учун 150 млн евро сарфлашга тайёр. Ушбу икки футболчига "Барселона", "Реал", ПСЖ, "Челси", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клубларидан ҳам қизиқиш бор.

Таъкидлаш жоиз «Бавария»нинг трансфер рекорди 41,5 млн евро ҳисобланади. Мюнхенликлар ушбу миқдордаги пул эвазига ёзда «Лион» вакили Корентен Толиссони сотиб олишганди.

Ушбу мавсум 21 ёшли де Йонг «Аякс» сафида 22 ўйин ўтказиб, 2та гол урган. 19 ёшли де Лигт ҳисобида эса 24 ўйинда уч гол мавжуд.

Манба: www.bild.de
Киритиш

Ўхшаш хабарлар