{{ message }}

Сарри: «Челси» 55 дақиқадан кейин бошқа жамоага айланиб қолди

«Челси» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Англия чемпионати 15-тури доирасида «Вулверхэмптон»га қарши кечган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Табийки, мен ҳайратдаман. Биринчи бўлимда биз жуда яхши ҳаракат қилдик, ўйин тақдирини хал қилиб қўйишимиз ҳам мумкин эди.

Аммо кейин кутилмаган гол ўтказиб юбордик ва ўйин тенглашди. Буни тушунишим қийин. Ғалабани тортиб олиш учун бизда вақт бор эди. Жамоа нима сабабдан бундай муносабатда бўлганини тушунмай қолдим.

Пенальти борасида бир нарса дея олмайман. Иккинчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқалигида бизда бештача қулай имконият бўлди. Мен битта эҳтимолий пенальтини муҳокама қилишни истамайман.

Биз 55 дақиқа ичида жуда яхши кўриндик, кейин эса бошқа жамоага айланиб қолдик.

Мен Италияда «Наполи» билан 91 очко тўплаб чемпионлик пойгасида ютқазганман. Шундай экан, ҳар бир ўйиндаги очколар муҳим эканини биламан», – сказал Сарри.

Манба: www.dailymail.co.uk
Киритиш

Ўхшаш хабарлар