{{ message }}

Азар икки ойдан буён гол урмаяпти. Август ва сентябр ойида у 8 та гол урган эди

«Челси» клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар Англия чемпионати доирасида «Вулверхэмптон» жамоасига қарши ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди ва натижа қайд эта олмади.

Азар 7 октябрь санасидан буён гол ура олмаяпти. Ўшанда бельгиялик футболчи «Саутгемптон» дарвозасини ишғол этган эди.

Бу голсиз серия барча мусобақаларни ҳисобга олганда 7 та ўйиндан буён давом этмоқда. Бундан Бельгия терма жамоасида ўйинлар мустасно ва фақат клуб миқёсидагилар ҳисобга олинмоқда.

Бундан олдин мавсумнинг илк 2 ойида у 10 та ўйинда 8 та гол урган эди.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар