{{ message }}

Хуан Рикельме: Либертадорес Кубоги финалининг Мадридда ўтказилиши – тарихдаги энг қиммат ўртоқлик учрашуви

«Бока Хуниорс» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Хуан Рикельме Либертадорес Кубоги финалининг Испанияга кўчирилгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Менга бунинг барчаси шубҳали туюлмоқда. Суперклусико – бу бизнинг ўзига хос нарса эди, масалан мате чойи ёки дельсе де лече қайласи каби.

Либертадорес Кубоги финали – аниқ бизники, лекин уни биздан тортиб олишди. Бу бизнинг кеча ва энг катта жамоаларимиз ўртасида кечадиган баҳс бизнинг мамлакатда ўтиши лозим.

Бир тарафдан икки Аргентина клуби финалда ўйнаётганидан хурсанд бўлишимиз керак, амма ачинарлиси улар бошқа мамлакатда ўйнашади.

Бу Европа чемпионлар лигаси «Реал» - «Барселона» ўйинини Буэнос-Айресдан ташкил қилиш деган гап билан бир хил. Бундай йирик учрашувни бошқа жойга кўчириш оддий иш эмас.

Мен ўйинни кўриш учун телевизорни ёқаман. Лекин бу Либертадорес Кубоги финали бўлмайди. Бу тарихдаги энг қиммат ўртоқлик учрашуви бўлади», - дейди Рикельме.

Либертадорес Кубоги финалининг жавоб ўйини 9 декабр куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.as.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар