{{ message }}

Анчелотти: «Наполи» Италиядаги энг кучли ярим ҳимояга эга жамоа

«Наполи» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўз жамоасининг ўйинчилари ҳақида фикр билдириб ўтди ва скудетто учун имкониятларини санаб чиқди.

«Мавсум якунига кўра, нечинчи ўринда бўлишимизни билмайман. Лекин бизда катта иштиёқ бор, биз буни чемпионлар лигси гуруҳ босқичида намойиш қилдик. «Ювентус»га етиб бўлмайди деб ҳисобламайман.

Улар кучли, ҳали ҳам юқори суръатда ўйин намойиш қилмоқда. Улар билан тенг юриш учун мўжиза керак.

Ўйлашимча, бизнинг жамоа Италияда энг яхши ярим ҳимояга эга. Кулибали эса Рамос, Варан ва «Юве» ҳимоячилари билан бир даражадаги ўйинчи. Улар жамоавий ўйинда кучлироқ саналишади», - дейди Анчелотти.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар