{{ message }}

Искога икки гранд клуб қизиқиш билдирмоқда

«Реал» клуби ярим ҳимоячиси Иско Европанинг топ-клублари қизиқишларига сабаб бўлмоқда, дея хабар қилмоқда Tuttosport нашри.

Испаниялик футболчига «Манчестер Сити» клуби ортидан «Бавария» ва «Ювентус» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Туринликлар устози Массимилиано Аллегри анчадан буён Искони ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Мюнхенликлар эса Искога катта эҳтимол билан мавсум охирида жамоани тарк этадиган Арьен Роббен, Франк Рибери ва Хамес Родригес каби футболчиларга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Манба: www.tuttosport.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар