{{ message }}

Расман! Улуғбек Бақоев «Бухоро» бош мураббийлигидан кетди

“Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз лавосимини тарк этди. Бу ҳақда бухороликлар матбуот хизмати маълум қилди. Унда айтилишича, мутахассис ўз ихтиёрига кўра истеъфо берган.

“Бухоро” жамоасини 2 йил мобайнида бошқариб унга мураббийлик қилиб келган Бақоев Улуғбек Истамовичга клуб раҳбарлари, жамоа футболчилари, клуб ишчи ҳодимлари ва жамоа мухлислари номидан чин дилдан ташаккурлар айтиб, миннатдорчилик билдирамиз.

Қолаверса Улуғбек Бақоевдек мураббийга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила келгуси фаолиятида улкан муваффақият ва омадлар тилаймиз. “Бухоро” жамоаси ва мухлислари жамоа учун астойдил қилган меҳнатингизни ҳеч қачон унутмайди ва қачондир жамоага қайта келишингизни истаб қолади.

Яна бир бор “Бухоро” жамоасига қилган хизматларингиз учун катта рахмат дея келгуси мураббийлик фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз", - дейилади ПФК “Бухоро” расмий баёнотида.

Унинг ўрнига жамоага вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб Шухрат Файзиев Анварович тайинланди.

Манба: t.me/buxoropfc
Киритиш

Ўхшаш хабарлар