{{ message }}

Мбаппе бу йил қайси футболчининг ўйинига қойил қолганини айтиб ўтди

«ПСЖ» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе бу йилги ўйинларда қайси рақиб футболчиси уни лол қолдирганини айтди.

«Бу йилги ўйинларда Эден Азар мени барчадан кўп қойил қолдирди. Жаҳон чемпионати ярим финалида Бельгия сафида Азар бу ўйинни ҳурмат қилишини кўрсатди. Баҳснинг маълум бир қисмида пас бериш керак бўлса, у бу ишни ортиқча шубхаланишларсиз амалга оширади.

Баъзида унга яқинроқ ўйнадим, унинг қарор чиқаришдаги тезлиги мени ҳайрон қолдирди. Тўп худди унинг оёқларига ёпиштирилгандек ва шу билан бирга Азар ҳар доим майдондаги вазиятни тахлил қилиб туради. Унинг назаридан четда қолиб кетган худуднинг ўзи йўқдек», - дейди Мбаппе.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар