{{ message }}

Френки де Йонг «ПСЖ»га ўтади-ми?

«Аякс» клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ўз фаолиятини Франция чемпионатида давом эттирадиган кўринади.

«ПСЖ» клуби 21 ёшли голландиялик футболчи трансфери учун 75 миллион евродан воз кечишга тайёр. Де Йонгнинг ўзи ҳам парижликлар сафига ўтишга қарши эмас.

«Аякс» директори Марк Овермарс «ПСЖ» билан музокаралар ўтказилганини тасдиқлади, бироқ якуний қарорга келинмаган. Чунки футболчига «Манчестер Сити», «Барселона» ва «Бавария» жамоаларидан ҳам қизиқиш бор.

De Telegraaf нашрининг хабар қилишича, «ПСЖ» клуби ва Франция термаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Миллатлар лигаси доирасида Голландияга қарши ўйинлардан (2:1, 0:2) сўнг парижликлар раҳбариятига де Йонгни сотиб олишни маслаҳат берган.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар