{{ message }}

Пеле: Неймар Мбаппега нисбатан мукаммалроқ ўйинчи, аммо...

Бразилия термасининг афсонавий футболчиси Пеле «ПСЖ» ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппени ўзаро солиштириб ўтди.

«Футболдан ташқаридаги ҳолатларда Неймарни ҳимоя қилиш қийин. Мен у билан гаплашдим ва имкониятлари ҳақида эслатиб қўйдим.

Бразилия ЖЧ-2018да ғолиб бўла олмагани учун Неймарни айблашди. Мен Неймар билан Европада икки бор учрашдим ва унга шундай дедим: «Сенга қобилият берилган. Ўзингни тутишинг эса барчасини қийинлаштирмоқда».

Одамлар Мбаппени менга тенглаштирмоқда. Бизнинг орамизда ўхшашлик бор, шундай эмасми? Аммо у жаҳон чемпионлигини қўлга киритганида 19 ёшга тўлиб бўлганди.

Менимча, Неймар Килианга нисбатан мукаммалроқ ўйинчи. Аммо бутун Европа Мбаппе ҳақида гапирмоқда», – дейди Пеле.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар