{{ message }}

«Ювентус» Туринда «Интер»ни мағлуб этди

Италия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган  «Ювентус» – «Интер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Альянц Стэдиум»да кечган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин миланликларнинг устунлигида бошланган бўлсада, мезбонлар тез орада ташаббусни ўз қўлларига олдилар. Танаффусгача икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, бироқ дарвозалар даҳлсиз қолди.

Иккинчи бўлим кескин руҳда бошланди ва қўполликларга бой бўлди. 66-дақиқада туринликлар ниҳоят ҳисобни очишди: Жоау Канселу чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Марио Манжукич боши билан дарвозани ишғол қилди.

Бу гол эса ўйин тақдирини хал қилиб берди. Шу тариқа, «Ювентус» ўз очколарини 43тага етказиб олди ва энг яқин таъқидчисидан 11 очкога ўзиб кетди. «Интер» эса 29 очко билан учинчи ўринда қолди.

Ушбу учрашувда киритилган голни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

А Серия, 15-тур

Ювентус – Интер 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 66 Манджукич.

Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Жоау Канселу, Де Шильо, Кьеллини, Бентанкур, Пьянич (Жан, 82), Матюиди, Роналду, Дибала (Дуглас Коста, 72), Манжукич.

Интер – Ханданович, Шкриньяр, Асамоа, Врсалько, Миранда, Жоау Мариу (Мартинес, 77), Брозович, Перишич, Гальярдини (Кейта Бальде, 70), Политано (Валеро, 58), Икарди.

Огоҳлантиришлар: Пьянич (6), Бентанкур (54), Перишич (55), Брозович (57).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар