{{ message }}

Таэквон-До бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Саховат спорт сервис” спорт мажмуасида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида “Ўзбекистон кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада юртимизнинг 12 та вилоятидан 700 дан ортиқ спортчилари иштирок этиб, жами 424 медаллар жамланмаси учун баҳслашишди. Ўзбекистон кубоги мусобақасида Халқаро Таэквон-До (ИТФ) Федерацияси Президенти ва Бутун Жаҳон Якка курашлар ва жанг санъати IMGC президенти профессор Ли Йонг Сон ва Халқаро Таэквон-До (ИТФ) Федерацияси Бош котиби Ким Сун Ҳва иштирок этишди. Муҳтарам меҳмонлар юртимизда Таэквон–До (ИТФ) спорт турини қай даражада ривожланаётганлигини кўриб, юртбошимиз томонидан яратилган шарт- шароитлар билан танишиб, юртимизда спортга бўлган эътибор юқори даражада эканлигига амин бўлишди.

Шу муносабат билан ҳурматли меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О. Қосимов қабулида Халқаро Таэквон-До (ИТФ) Федерацияси Президенти ва Бутун Жахон Якка курашлар ва жанг саънати IMGC президенти профессор Ли Йонг Сон ҳамда Ўзбекистон Таэквондо миллий ассоциация раҳбари Л.С.Хасанов билан юртимизда Жаҳон чемпионати ва Жаҳон кубоги каби нуфузли мусобақаларни 2019-2020 йилларда ташкил қилиш юзасидан музокаралар олиб боришди.

Мусобақа якуни бўйича умум жамоа ҳисобида

1-ўрин Тошкент шаҳри
2 –ўрин Бухоро вилояти
3- ўрин Тошкент вилояти
4 ўрин Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари эгаллади.

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар