{{ message }}

Бокс. Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди

Теглар:

Самарқанд шаҳрида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Юртимизнинг энг моҳир чарм қўлқоп усталари қатнашган Республика биринчилиги бугун якунига етди. Қайд этиш лозимки, мусобақада терма жамоамизнинг биринчи рақамли боксчилари ҳам иштирок этишди.

8 вазн тоифасида ташкил этилган чемпионат якунларига қуйидаги спортчилар Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлишди:

-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Андижон)
-57 кг: Абдулҳай Шораҳматов (Тошкент)
-63 кг: Алёр Норалиев (Тошкент вилояти)
-69 кг: Бобоусмон Батуров (Жиззах)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов (Самарқанд)
-81 кг: Хуршид Абдуллаев (Самарқанд)
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов (Тошкент вилояти)
+91 кг: Улуғбек Мубинов (Бухоро).

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар