{{ message }}

«Локомотив» клубига олтин медаллар топширилди (фотогалерея)

Теглар:

Кеча пойтахтимиздаги муҳташам "Осиё Гранд" тантаналар залида "Локомотив"нинг чемпион бўлишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган инсонлар ажойиб тарзда тақдирланди.

Унда ўзбек футболидаги ҳурматли инсонлар, "Локомотив" футбол клуби футболчилари ва унинг яқинлари, ходимлари ва яна кўплаб меҳмонлар иштирок этишди.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан жамоанинг 19 нафар футболчисига "Gentra" автомобиллари, мураббийлар штаби аъзоларига "Gentra", "Cobalt", "Spark" автомобиллари совға қилинди. Ўзбекистон футбол федерацияси I-вице президенти Умид Аҳмаджонов "Локомотив" футболчиларига Ўзбекистон чемпионлиги кубогини топширди.

Умид Аҳмаджонов янги 2019 йилда "Локомотив" жамоасига омад тилади ва жамоага Кубок топширилди.

 

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар