{{ message }}

БАХТИЁР АШУРМАТОВ: «МУСТАҚИЛ РАВИШДА ИШЛАШНИ ХУШ КЎРАМАН»

АГМК бош мураббийи сифатида клуб учун тарихий бўлган Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Бахтиёр Ашурматов жамоани тарк этди. Ушбу мутахассис қўл остида олмалиқликлар Суперлигада «плей-офф» ўйинлари орқали кучлилар сафидаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Мабодо, АГМК элитадан тушиб кетганида борми, қуйи лига аъзоси сифатида халқаро мусобақада қатнашар, бу ҳам ўзига хос шов-шувни юзага келтирарди. АГМКдан кетган Ашурматов узоқ вақт ишсиз қолмади. У ўзининг аввалги жойи - Бухорога қайтди. 2018 йил охирида у клуб раҳбарияти билан келишувга эришди. Ёдингизда бўлса, Бахтиёр Ашурматов ўтган мавсумнинг биринчи ярмида «Бухоро»да бош мураббий Улуғбек Бақоевга ёрдам берганди. Бақоев эса мавсум якунларига кўра жамоа билан хайрлашди. Биз Бахтиёр Ашурматов билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Бахтиёр ака, АГМКдан кетишингиз бироз кутилмаганда амалга ошди. Бундай қарорга келишингизга нима сабаб бўлди?

- Ҳа, ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон кубоги соҳиби сифатида жамоадан кетишим кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бунга бир нечта сабаблар бор. Улардан биринчиси - Суперлиганинг охирги ўйинларида жамоамизнинг муваффақиятсизликка учрагани. Иккинчидан, клуб раҳбарлари АГМКга маҳоратлироқ, тажрибалироқ, халқаро ареналарда қатнашган мутахассисни таклиф қилиш тўғрироқ бўларди, деган фикрга келишди. Мана шу икки асосий сабаб туфайли АГМКдан кетишимга тўғри келди. Лекин алоҳида таъкидлашим керакки, биз клуб раҳбарияти билан бу масалада гаплашиб олдик ва якунда дўстона хайрлашдик. Бир-биримизга омад тиладик. Ҳа, очиғини айтаман, мен учун ҳам бу кутилмаган қарор бўлди. Чунки мураббий сифатида Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашиш, маҳорат ва тажрибамни ошириш, ўзбекистонлик мухлислар меҳрини қозониш учун АГМКдаги фаолиятимни давом эттириш ажойиб имконият эди. Лекин мураббийнинг ҳаёти ва фаолияти шундай. У ҳамиша кутилмаган истеъфоларга тайёр туриши керак. Ўйлайманки, ўз устимда ишлашдан тўхтаб қолмасам, бундай имконият яна юзага келади. Ҳаммаси ўзимга ва кейинчалик ишлайдиган жамоаларимга боғлиқ бўлади.

- АГМК билан қанча муддатга шартнома имзолаган эдингиз? Сўрамоқчи бўлганим, одатда, шартнома муддатидан аввал бузилганида, клуб мураббийга компенсация, яъни товон пули тўлайди...

- Олмалиқликлар билан шартномам йил охиригача тузилганди. Шу сабабли ҳам бу томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Келишув муддати якунига етганди.

- АГМК мураббийлар штабида қолишингиз мумкинмиди? Шундай вариант бормиди?

- Фурсатдан фойдаланиб, АГМК раҳбарларига катта раҳмат айтмоқчиман. Менга клуб тизимида ишлаш таклифини беришди. Лекин мураббийлар штабида қолмаслигим аниқ эди. Биринчидан, янги мураббийнинг ўз ёрдамчилари бўлади. Иккинчидан, қийинроқ вазият бўлсада, мустақил равишда ишлашни маъқул кўраман. Ана шу сабабларни инобатга олиб ҳам АГМКда қолишим ноўрин бўларди. Аммо юқорида айтганимдек, клуб тизимида қолиб, фаолиятимни давом эттиришим мумкин эди.

- Ўзбекистон кубоги финали олдидан АГМК «Пахтакор»га атайин ютқазиб беради, деган гап-сўзлар урчиганди. Лекин амалда бундай бўлмади...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш