{{ message }}

«Реал» янги футболчисини таништирди (фото)

«Реал» клуби янги футболчиси Браим Диасни «Сантьяго Бернабеу»да оммага таништирди. Бугун футболчи янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтган ва шартнома имзолаган.

19 ёшли футболчи «Манчестер Сити»дан 15 млн еврога сотиб олингани аввалроқ хабар қилинганди. Ёш иқтидор эгаси мадридликлар билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда «Сити» Браимни «Малага»дан 200 минг фунтга сотиб олишганди.

 

Манба: www.realmadrid.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар