{{ message }}

Ўзбекистон – Уммон 2:1

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

 

Осиё Кубоги-2019, 1-тур

Ўзбекистон – Уммон 2:1 (1:0, 1:1)

Гол: 1:0 - 34 Аҳмедов, 1:1 - 72 Ал-Ғассоний, 2:1 - 87 Шомуродов.

Ўзбекистон – Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Кримец, Акмал Шораҳмедов, Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов, Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов (Икром Алибоев, 79), Сардор Рашидов (Достон Хамдамов, 59), Марат Бикмаев (Элдор Шомуродов, 82).
Захира: Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов, Достон Турсунов, Фаррух Сайфиев, Даврон Хошимов, Ислом Тўхтўхўжаев, Фозил Мусаев, Одил Ҳамробеков.

Уммон – Муҳаммад Ал-Мусаллами, Раид Салеҳ, Холид Ал-Ҳажри, Моҳсин Ал-Холди, Саад Ал-Мухаийни, Аҳмед Ал-Махайри, Холид Ал-Бирайки, Омел Ал-Яҳмадий, Али Ал-Басайди, Фаёз Ал-Рушайди, Ҳариб Ал-Саади.

Огоҳлантиришлар: Машарипов (29), Нестеров (58).

Четлатиш: Кримец (90+2)

***

 

БЎЛДИ! Ўйин тугади! Ғалаба муборак!

90+5'. Сўнгги дақиқада бурчак зарбаси ишлаб олдик

90+4'. Нестероооооов! Жарима зарбасини қайтарди

90+2'. Кримец бирга-бир чиқиб кетаётган футболчини тўхтатди ва қизил карточкага лойиқ кўрилди

90'. Ўйинга беш дақиқа қўшиб берилди

88'. Эх. Қарши ҳужумга чиқиб кетишимиз мумкин эди, бироқ Алибоев тўпни йўқотди

87'. Нестеровдан навбатдаги сейв!

86'. ГОООООООЛ! Алибоев билан ўйнаган Шомуродов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозани ишғол қилди

84'. Одил чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ қоидани бузгани учун ўйин тўхтатилди

82'. Учинчи ўзгариш: Бикмаев ўрнига Шомуродов тушди

79'. Бизда иккинчи ўзгариш: Машарипов ўрнига Алибоев тушди

78'. ЗАРБААААААААА! Хамдамовнинг яқин масофадан берган зарбасини рақиб посбони қайтариб юборди

76'. Бундай босим остида ўйнаганимизни очиғи эслолмайман, Купер! Бизга ҳимоявий тактика керак эмас!

75'. Дарвозаларга аниқ зарбалар бўйича 1:5. Уммон олдинда!

72'. ГОЛ! 1:1. Муҳсин Ал-Ғассоний дарвозабонимиз бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва мувозанатни тиклади

71'. Ниҳоят бизникилар ҳам ҳужумга ўтишди, аммо бу самарасиз бўлди

69'. Ўйин фақат бизнинг жарима майдон томонда бўлмоқда

67'. Стандарт вазият бартараф этилди, тўп яна Уммонда

66'. Ҳакам ҳам рақибнинг ҳар бир йиқилишига хуштак чалмоқда!

65'. Фақат ҳимояда ўйнаяпмиз, қарши ҳужум ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаяпти футболчиларимиз

64'. Ўйинда кичик тўхталиш юзага келди, Нестеровга тиббий ёрдам кўрсатилди

61'. Ууууххх. Нестеров яна жамоамизни қутқариб қолди. У бугун энг яхши ўйинчи, шубхасиз!

59'. Бизда илк ўзгариш: Рашидов ўрнига Хамдамов тушди

58'. Нестеров вақтни чўзганлиги учун сариқ карточка олди

57'. Зарба дарвоза устидан ўтиб кетди, хавф ортда қолди

56'. Рақиблар узоқ давом этган паслардан сўнг жарима зарбаси ишлаб олишди

53'. Машариповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

52'. Устунлик тўлиқ уммонликларда, ҳозирча фақат ҳимояланмоқдамиз

51'. Рашидов ҳимояда ёрдамга келди ва тўпни ташқарига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан сўнг яна тахлика юзага келди

49'. Босми тобора ортиб бормоқда, ҳозирча Нестеров ва ҳимоячилар ўз ўрнида

47'. Кутилганидек рақиблар бўлимни фаол бошлашди

46'. Иккинчи бўлим бошланди!

***

Биринчи бўлим тугади!

45+1'. НЕСЕТРОООООООВ! Игнтий яққол голлик вазиятда тўпни қайтарди!

45'. Бугун рақибларнинг ўнг қаноти жуда фаол ўйнамоқда, Шораҳмедовга қийин бўлмоқда

44'. ЗАРБА!! Рашидов ўз услубида рақибларни алдаб ўтди узоқ масофадан зарба йўллади, бироз ноаниқ!

43'. Уммоннинг навбатдаги ҳужуми ҳам ноаниқ зарба билан якунланди

42'. Зарба, рақиб футболчисининг зарбаси ноаниқ чиқди

39'. Уммон бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади

36'. Уммонликлар тўпни назорат қилишмоқда, бизникилар ҳимояда

34'. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Аҳмедов жарима зарбасини қойилмақом бажариб, ҳисобни очди. ЯША ОДИЛ!!!

33'. Бикмаев жарима майдони яқинида йиқитилди

28'. Бурчак зарбасига эга бўлдик: дарвозабон тўпни чиқариб юорди. Кейинги бурчак тўпидан сўнг рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетди. Уни Машарипов сариқ карточка эвазига тўхтатиб қолди

27'. Ниҳоят! Ўнг қанотдан Сидиқов жарима майдонига ёриб кирди, бироқ унинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди

24'. Яқин дақиқалар ичида ҳимоядан чиқа олмаяпмиз

22'. Рақибларнинг навбатдаги ҳужуми: жарима майдони ичида Машариповга нисбатан қўполлик ишлатилди

20'. Рашидов ҳужумда тўпни йўқотди, бироқ йўлланган зарбага ҳимоячилар тўсқинлик қилишди

19'. Уммонликларнинг ҳар бир ҳужуми тахликали кечмоқда, бизникиларда эса тўп узатишда хатолар кўп кузатилмоқда

15'. Хавфли вазиятттт! Рақиблар бурчак зарбасини ижро этишди, Нестеров ўз ўрнида!

12'. Бизникилар ўнг қанотда икки бор юриш қилишди, уларнинг биринчисихавфли чиқди

11'. Бикмаев бир қарашда яхши имкониятга чиқиб боргандек эди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнашди

10'. Рашидов рақиб ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолди

8'. Икки жамоа ҳам тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда, Уммон термаси эса тўпни олиши билан ҳужумга интилмоқда

6'. Уммонликлар иккинчи марта қарши ҳужумга ўтиб кетишди, вазият аут билан тугади

5'. Рақибнинг қарши ҳужуми самарасиз чиқди

4'. Рашидов рақиб марказда қўполлик билан тўхтатилди, позицион ҳужум эса ўхшамади

2'. Аҳмедов узун пас билан Бикмаевни ҳужумга чорлади, бироқ рақиб посбони тўпни эгаллаб олди

2'. Сидиқовнинг хато узатмасидан сўнг уммонликлар ҳужумга ўтишди, бироқ бу самара бермади

1'. Ўйин бошланди!

0'. Икки жамоа мадҳиялари янгради

0'. Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда

Ҳамюртларимиз чигалёзди машқларини бажаришмоқда (Видео бу ерда)

Sport TV шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон-Уммон баҳсини шу ердан шарҳлаб боради

16:40. Терма жамоамиз вакиллари стадионга теиб келишди

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар