{{ message }}

Арьен Роббен жорий мавсум Европа чемпионлар лигасининг фаворитини айтиб ўтди

«Бавария» клубининг ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқич доирасида «Ливерпуль» жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ливерпуль» да ўтган йили финалга чиққанидай яна ҳаммаси жойида. Мен уларни Европа чемпионлар лигасини қўлга кирита оладиган жамоа деб ҳисоблайман.

Биз учун эса ушбу қуръа энг омадсизи бўлди деб ҳисоблайман, лекин бу биз учун катта синов бўлади. Авваламбор ўзимизнинг ўйинимизга диққатни қаратиб, тинимсиз ишлашда давом этишимиз лозим.

Агарда ўша куни биз учун яхши бўлса ва истаганимиздай ўйин намойиш қилсак «Ливерпуль» жуда ҳам қийин бўлади», - дейди Роббен.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар