{{ message }}

«Реал» посбони қачон сафга қайтиши маълум қилинди

«Реал» клуби вакиллари жамоа дарвозабони Тибо Куртуанинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот бериб ўтди.

26 ёшли посбон куни-кеча жароҳат олган эди. «Реал» клуби жароҳат ҳақида тўлиқ маълумот бергани йўқ, лекин Marca нашри дарвозабоннинг тўлиқ сафга қайтиши учун 10 кун вақт керак бўлишини маълум қилди.

«Реал» клубининг айни дамда жароҳат олган футболчилари қаторида Марко Асенсио, Гарет Бэйл, Тони Кроос, Хавьер Санчес ва Мариано Диас каби футболчилар бор.

Манба: www.twitter.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар