{{ message }}

«Реал» Мадридда «Леганес»ни йирик ҳисобда енгди

Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган  «Реал» Мадрид – «Леганес» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мадридликларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида майдон эгалари пенальти ишлаб олишди, уни Серхио Рамос аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

68-дақиқада меҳмонларнинг ҳимоядаги хатоси қимматга тушди, Карим Бензема рақиб дарвозабонидан тўпни олиб қўйди ва уни Винисиус Жуниорга узатди. Ўз навбатида бразилиялик футболчи тўпни қулай вазиятдаги Васкесга берди, Лукас бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди.

Орадан кўп ўтмай Винисиус ўнг қанотдан узатилган тўпга тўхтатмасдан зарба бериб чиройли голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, қаймоқранглилар 16 январь куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан ўзлари учун қулай ҳисобни юзага келтиришди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Испания Кубоги, 1/8 финал

Реал Мадрид – Леганес 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 44, пенальти Рамос, 2:0 – 68 Васкес, 3:0 – 77 Винисиус Жуниор.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Регилон, Одриосола, Рамос, Себальос, Каземиро, Васкес (Иско, 71), Вальверде, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 78), Бензема (Гонсалес, 83).

Леганес – Куэльяр, Тарин, Сиовас, Хуанфран (Хосе Арнаис, 78), Бустинса, Ресио, Гумбау (Сильва, 46), Эль-Жар (Эрасо, 63), Перес, Сабин Мерино, Брэйтуэйт.

Огоҳлантиришлар: Гумбау (42), Начо (55), Вальверде (84), Перес (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар