{{ message }}

«Интер» клуби Икардини жаримага тортди

Ҳужумчи Мауро Икарди «Интер» машғулотига кечикиб келди. Милан клуби 25 ёшли жамоа сардорини 100 000 евро миқдоридаги маблағга жаримага тортди.

Икарди жорий мавсум клубдаги жаримага тортилганларнинг иккинчиси бўлди, ундан аввал Ражи Наингголан жазоланган эди.

Декабрь ойида бельгиялик футболчи бир неча маротаба кечикиб келгани учун футболдан ҳам четлатиб қўйилган эди.

Эслатиб ўтамииз, Икарди «Интер» клуби билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар