{{ message }}

АГМК бир қатор футболчилар билан келишувга эришди

Биласиз, 2019 йилда АГМК жамоаси ўз тарихида илк маротаба халқаро майдонда учрашувлар ўтказади.

Шу боисдан айни пайтда жамоа таркибини кучайтириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, олмалиқликлар бир қатор тажрибали футболчилар билан келишувга эришишди.

Жумладан, Сайдулло Раҳматов, Шерзод Файзиев, Сардор Раҳмонов янги мавсумда АГМК шарафини ҳимоя қилишади.

Таъкидлаш жоиз, 8 январь куни АГМК футболчилари тиббий кўрикдан ўтишган эди

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар