{{ message }}

Осиё Кубоги. Бугун 2-тур старт олади

Куни кеча БАА майдонларида ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасининг дастлабки тури ўз ниҳоясига етди. Бугун турнирнинг иккинчи тури старт олади.

Биринчи турда мезбонлар билан дуранг ўйнаган Баҳрайн термаси бугун Тайланд билан куч синашади. Ҳиндистонга учралган йирик мағлубиятдан сўнг тайландликлар бош мураббийни истеъфога чиқарилди, бу терма жамоа ўйинига қай даражада таъсир қилишини бугун кўриб оламиз.

Кейинги ўйин ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Унда илк турда Австралияни енгиб сенсация қайд этган Иордания термаси Сурия билан тўқнаш келади. Ушбу ўйиндаги ғалаба Иорданияни муддатидан аввал плей-оффга олиб чиқади.

А гуруҳининг икки учрашувида Ҳиндистон термаси мусобақа мезбони БААга қарши саф тортади. Илк турда ўзига хос кутилмаган натижалар қайд этган икки терма жамоа ўртасидаги юаҳс қизиқ бўлиши тайин.

Осиё Кубоги, 2-тур

Баҳрайн – Тайланд
10 январь, 16:00

Иордания – Сурия
10 январь, 18:30

Ҳиндистон – БАА
10 январь, 21:00

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар