{{ message }}

«Тоттенхэм» 55 йил деганда илк бор ушбу кўрсаткични қайд этди

«Тоттенхэм» клуби Англия Лига Кубогининг биринчи ярим финалида «Челси»ни мағлубиятга учратди (1:0).

«Шпорлар» кетма-кет учинчи бор кўкларни мағлуб этишга муваффақ бўлишди. Маурисио Почеттино шогирдлари ноябрь ойида АПЛ доирасидаги баҳсда «Челси»ни (3:1) таслим қилишганди, бундан аввал апрелда ҳам худди шу ҳисобда зафар қучишган.

Аввалроқ, «Тоттенхэм» клуби «Челси»ни кетма-кет уч бор 1961-1963 йиллар оралиғида енгга олганди. Ўшанда «Тоттенхэм» бешта ғалабали серия қайд этганди.

Манба: www.squawka.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар