{{ message }}

«Локомотив» Дубайга етиб борди ва илк машғулотини ўтказди

Теглар:

Кеча “Локомотив” клуби футболчилари ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун Дубайга етиб боришди.

Футболчилар ва мураббийлар “Jebel Ali” меҳмонхонасига жойлашишди ва у ерда тикланиш машғулотларини олиб боришди.

“Локо” у ерда 2 ҳафта мобайнида машғулотлар ўтказади. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан олиб борилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон чемпиони мазкур йиғин давомида учта ўртоқлик ўйинини ўтказади. Дастлаб, 16 январь куни Россиянинг “Спартак Москва” жамоасига қарши баҳс олиб борилади. Сўнгра 18 январь куни Словакиянинг 7 карра чемпиони “Жилина” футбол клуби билан куч синашилади. 21 январь куни эса Даниянинг “Брондбью” жамоасига қарши майдонга тушилади.

 

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар