{{ message }}

Баҳрайн кутилмаганда Тайландга ютқазиб қўйди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Баҳрайн ва Тайланд терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда тайландликларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва биринчи бўлим имкониятлар кам бўлди. Иккинчи бўлим дебютида Чанатхип Сонгкрасин шарқий осиёликларни олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг устунлик номинал мезбонлар томонига ўтди, бироқ араблар ҳисобни ўзгартира олишмади.

Шу тариқа, мураббийнинг алмаштирилиши Тайландликларга муваффақият олиб келди. Ушбу баҳсдан сўнг гуурҳдаги вазият ҳозирча бундай кўринишга келди: 1.Ҳиндистон – 3 очко (1 ўйин); 2.Тайланд – 3 (2); 3.БАА – 1 (1); 4.Баҳрайн – 1 (1).

Ушбу учрашувда киритилган голни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Осиё Кубоги, 2-тур

Баҳрайн – Тайланд  0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 59 Сонгкрасин.

Баҳрайн – Сайид Алавий, Ҳамид Ал-Шамсан, Сайид Иса, Волид Ал-Ҳаям, Али Жума, Сайид Дҳия, Али Ал-Соъфи, Комил Аласвод, Али Маъдан, Муҳаммад Мароон, Муҳаммад ал Ромайҳи.

Тайланд – Сиварак Тедсунгнен, Тхиратхон Бунматхан, Панса Хемвибун, Сурпан Тхонгсонг, Тристан До, Адисон Промрак, Тхитипан Пуангчан, Танавун Кесарат, Чанатхип Сонгкрасин, Адисак Крайсон, Тирасил Дангда.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар