{{ message }}

Валентин Коваленко Осиё Кубогидан ўрин олган Фаластин - Австралия учрашувини бошқаради

Эртага 11 январь куни Дубай шаҳридаги "Rashid Stadium" ўйингоҳида "В" гуруҳидан ўрин олган Фаластин ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. 

Мазкур ўйинни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Дарвоза ортида Равшан Эрматов ва Ильгиз Танташевлар ишлашади. 

Аввалроқ, ОФК Осиё Кубоги мусобақасига таклиф қилинган барча ҳакамлар турли вазифаларда ишлашини эълон қилганди.

Манба: www.ufа.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар