{{ message }}

Иордания термаси Сурияни мағлуб этди ва плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Иордания ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлсада, иорданияликларнинг ҳужумлари хавфли бўлди. Бу эса 27-дақиқага келиб ўз самарасини берди, Муса Сулаймон жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади.

Икинчи бўлим якунланиши арафасида Тариқ Хаттаб ҳисобни 2:0 кўрининишига олиб келди. Иккинчи бўлимда сурияликлар бироз жонлангандек бўлишди, бироқ Иордания дарвозаси томон йўл топилмади.

Шу тариқа, Иордания муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. Агар эртага Австралия термаси Фаластиндан очко оладиган бўлса, у ҳолда Иордания биринчи ўринни нақд қилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа бизнинг гуруҳда иккинчи поғонани қўлга киритган терма билан баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Осиё Кубоги-2019, 2-тур

Иордания – Сурия 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 27 Сулаймон, 2:0 – 43 Хаттаб.

Иордания: Амир Шаъфи, Ферас Шилбая, Анас Бани Ёссин, Салим ал Аялин, Тариқ Хаттаб, Халил Бани Атояҳ, Саид ал Муржан, Юсуф Равшдеҳ, Баҳа Абдулраҳмон, Ёсин Бахет, Муса Сулаймон.

Сурия – Иброҳим Алма, Муайяд Ал Ажан, Аҳмад Ал Солиҳ, Фаҳад Юссуф, Жеҳад Ал-Баур, Муҳаммад Усмон, Абдул Малик Анизон, Мардек Мердикян, Тамер Ҳаж Муҳаммад, Умар Ал Сома, Умар Хрбин.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар