{{ message }}

Ҳужум қилишга имкон беринг, жаноб Купер!

Ўзбекистон – Уммон учрашувини барчамиз кўрдик, кўрганда ҳам юракларни ховучлаб кўрдик. Ғалаба қозонган бўлсакда, асабларимиз таранглашди. Аввало йигитларимизга катта рахмат, лекин бундай ўйин, бундай тактика билан кейинги ўйинларимиз нима бўлади деган хавотир тинч қўймаяпти. Аксарият мухлислар ҳам ушбу учрашув ва кейинги ўйинлар тўғрисида фикрлар билдирмоқда.

Жўраев Зафар (Андижон машинасозлик институти, доцент). Натижа бизни фойдамизга ҳал бўлган бўлсада, ўйиндан қониқмадим. Биз кўп сонли мухлислар термамиздан чиройли футбол кутган эдик. Хўш қани ўша тайёргарлик кўрилган мустахкам химоя! Бу ўйинда футболчиларни индивидуал махорати эвазига ғалаба қозондик. Купернинг химоявий тактикасини  тушинмадим. Кейинги учрашувларда хужумкор тактика танланса менимча мақсадга мувофиқ бўлар эди. Хатто японлар билан ҳам. Чунки биз азалдан хужум қилишни яхши кўрамиз.

Парпиев Одилжон (Андижон машинасозлик институти, катта ўқитувчи). Тўғриси терма жамоамиздан бунақа ўйин кутмагандим, нахотки, Уммонга қарши химоявий тактика қўлласак, хўп майли қани ўша химоявий тактика. Японияга майли кучли химоя керак лекин, Туркманистонга қарши фақат хужумкор ўйнашимиз керак.  

Юсупов Абдурашид (Андижон машинасозлик институти, декан ўринбосари).  Бу ўйинни бемалол мураббийлар жанги дейиш мумкин. Икки тажрибали мураббийни ўзига хос тактик футболини майдонда кўрдик. Балким бизга химоявий  футбол керакдир, лекин бир пайтлар хатто Япониядек жамоаларни ҳам хужумкор ўйнаб ютганмиз. Уммондек жамоаларни химояланиб эмас, хужумкор футбол кўрсатиб осонроқ ютсак керак деб ўйлайман. Туркманларга қарши ўйинда иккита хужумчини майдонга туширинг жаноб Купер!

Турғунов Бобомурод (Андижон машинасозлик институти, ассистент).  Энг яхши химоя хужум эмасми? Мен мутахассис эмасман, оддий мухлисман, биринчи учрашувда фақатгина омад сабабли ғалаба қозондик. Нестеровнинг махорати, Шомуродовга кулиб боққан омад сабаб ютдик. Агар тўп ўтказмасдан ғалаба қозонганимизда, бу бошқа масала эди. Кейинги учравушда бошқачароқ футбол кўришни истаймиз!

 

Хайрулло Васиев – Андижон машинасозлик институти матбуот ва ахборот хизмати ходими

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар