{{ message }}

Тухель «Генгам»га қарши ўйиндаги ҳакамлик борасида: Бунақаси «Реал», «Барселона» ёки «Бавария» билан содир бўлмайди

«ПСЖ» клуби бош мураббийи Томас Тухель Франция Лига Кубоги доирасида «Генгам»га қарши кечган ўйиндаги (1:2) ҳакамликдан норози бўлди.

Ушбу учрашув бош ҳаками Бенуа Бастьен парижликлар дарвозаси томон уч бор пенальти белгилади.

«Рақиб ғалабага лойиқмиди ёки йўқ, билмайман, аммо бизда кўплаб имкониятлар юзага келганди. Биз хаддан ташқари ўзимизга ишониб юбордик. Сени дарвозанг томон учта пенальти белгиланган ўйинни бой бериш ғалати.

Иккинчи пенальти баҳсли эди. У ерда ҳеч нарса йўқ, бу одатий контакт эди. «Генгам» уч марта жарима майдонимизига ёриб кирди ва учта пенальти ишлади.

Ҳакам VAR ёрдамида вазиятни кўрди, аммо барибир пенальти белгилади. Бу иш унга шунчалар ёқармикан? Бундай пенальти беравериш ярамайди. Бу ақлга сиғмайди.

Бундай ҳолатлар «Реал», «Барселона» ёки «Бавария» билан яқин юз йилликда ҳам содир бўлмайди. Ҳеч қачон. Бу мумкин эмас», – дейди Тухель.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар