{{ message }}

БАА иккинчи турда Ҳиндистонга имкон қолдирмади

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон ва БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Абу-Дабида бўлиб ўтган ўйинд амирлик футболчилар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида Халфан Муборак жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлаб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ҳиндлар вазият содир этишга уринишди. Бироқ мусобақа мезбонларни ўйинни назорат қила олишди. Ўйин якунланиши арафасида Али Мабхут ҳисобни оширишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, БАА муҳим уч очкони қўлга киритиб гуруҳ пешқадамига айланди. А гуруҳидаги вазият билан танишинг: 1.БАА (4 очко); 2.Ҳиндистон (3); 3.Тайланд (3); 4.Баҳрайн (1).

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Осиё Кубоги-2019, 2-тур

Ҳиндистон – БАА 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 41 Муборак, 0:2 – 88 Мабхут.

Индия – Синх-Сандху, Жинган, Боус, Котал, Эдатодика, Халдер, Тапа (Борхес, 70), Нарзари (Лалпекхлуа, 46), Куруниян, Чхетри, Сингх (Синх, 79).

ОАЭ – Эсса, Ахмед, Муборак, Солиҳ, Муҳаммад, Абдуррахмон (Ахмед, 75), Исмоил (Хассан, 63), Мубарак (Матар, 85), Мабхут, Ал-Хаммади, Салмин.

Огоҳлантишлар: Куруниян (51), Боус (73).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар