{{ message }}

Расман! Сурия терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Сурия терма жаомаси бош мураббийи Бернд Штанге истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида маълум қилинди.

Бугун Сурия термаси ОК-2019 2-тури доирасида Иорданияга қарши кечган ўйинда (0:2) ютқазиб қўйди. Ушбу мусобақанинг биринчи турида Штанге шогирдлари Фаластин термаси қаршилигини енга олишмаган эди (0:0).

Сурияни 3-турда Австралияга қарши кечадиган ўйинга Айман Ҳаким тайёрлайди. Ҳаким 2016-17 йиллар мобайнида ушбу терма жамоа бош мураббийи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бу Осиё Кубогидаги иккинчи истеъфо бўлди. Аввалроқ Тайланд термаси 1-турдаги мағлубиятдан сўнг Милован Райевацни истеъфога чиқарганди.

Манба: www.the-afc.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар